Huawei «Глобал тармоқларга уланиш индекси»нинг 7 йиллик ҳисоботини эълон қилди
Huawei 2020 йил учун «Глобал тармоққа уланиш индекси» (Global Connectivity Index, GCI) ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқотлар компания томонидан кетма-кет 7 йилдан буён амалга оширилмоқда. 2020 йил учун GCI ҳисоботида илк бор тармоқлар рақамли трансформациясининг беш муҳим босқичлари таклиф этилди: вазифалар самарадорлиги, функционал самарадорлик, тизимли самарадорлик, ташкилий самарадорлик ва мослашувчанлик, экотизим барқарорлиги ва самарадорлиги.
GCI 2020 хулосаси тармоқларнинг рақамли трансформацияси мамлакатларга ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва келгусида рақобатбардошликни кучайтиришга ёрдам беради. GCI ҳисоботларини тайёрлаш доирасида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтара олган ва интеллектуал алоқа воситалари ёрдамида рақамли технологияларга ўта олган мамлакатларда, бир ходимга ёки иш соатига ҳисобида GBA (ялпи қўшилган қиймат) кўрсаткичи одатда юқори бўлган.
Ушбу ҳисоботда ҳар бир мамлакатда 2015 йилдан бошлаб GCI кўрсаткичларининг ўзгариши таҳлил қилинган. Етакчи мамлакатлар, янги мамлакатлар ва ўзгалар тажрибасига суянувчи мамлакатлардаги ўртача кўрсаткичлар 2015 йилдан бошлаб ўсган. Бунда энг юқори ялпи йиллик ўсиш суръатларини (KAGR) тармоқдаги янги мамлакатлар, улар кетидан бошқалар тажрибасини ўрганиб йўл тутаётган мамлакатлар, сўнгра эса етакчи мамлакатлар намоён этмоқда. Бу янги қатнашчилар бошқа икки тоифа мамлакатларини қувиб етиб, рақамли тафовутни қисқартиришга эришаётганидан далолат беради.
2020 йил учун ҳисоботи шунингдек, кенг полосали алоқа соҳасида ҳам янги мамлакатлар сезиларли тараққиётга эришганларини кўрсатди. Мазкур мамлакатларда мобил кенг полосали алоқа тармоқларининг қамров зонаси 2,5 баробар ортгани, алоқадан фойдаланиш имконияти 25%га кўпайгани, 4G тармоқлари фойдаланувчилари улуши 1%дан 19%гача ўсганини кўриш мумкин. Бу ютуқлар янги мамлакатларга анча юқори сифатга эга комплекс рақамли хизматларни таклиф қилиш ва иқтисодий ривожланиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш имкониятини берди. Шунингдек, 2014 йилдан бошлаб уларнинг электрон савдо харажатлари деярли икки марта ўсди ва бир кишига 2000 АҚШ долларини ташкил этди. Баъзи бир янги мамлакатлар ЯИМнинг ўсишини 22%гача таъминлаган ва GCIни 17%гача оширишга эришган ҳолда, GCIнинг нисбатан юқори кўрсаткичларига эга мамлакатлар кластери сафига қўшилишга муваффақ бўлди. 2020 йилда Вmетнам ва Перу ўзгалар тажрибасига суянувчи мамлакатлар қаторидан жой олди.
Етакчи мамлакатлардаги ташкилотлар IT учун харажатларнинг аввалги даражасини сақлаб қолиш истагини билдирмоқда
Изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, компанияларнинг IТ га инвестициялар киритишга тайёрлиги улар қаерда жойлашганлигига боғлиқ. Етакчи мамлакатлар ва ўзгалар тажрибасига суянувчи мамлакатлардаги компанияларнинг IТ учун бюджети бошқа соҳалар учун ажратиладиган бюджетнинг мўлжалланган миқдоридан юқори. Шунингдек, ушбу мамлакатлардаги компаниялар ўз IТ бюджетларини бошқа мамлакатларга нисбатан ўртача 2,5–3,5га қисқартирдилар. Нисбатан ривожланган инфратузилмага эга мамлакатлар пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш, уни жадал тарзда тиклаш ва юқори тартибдаги унумдорлик модели трансформациясининг узлуксизлигини таъминлаб беришнинг кўпроқ имкониятларига эга.
Иқтисодиёт секторларининг рақамли трансформацияси мамлакатларга келажакда иқтисодий тикланиш ва рақобатбардошликни оширишни рағбатлантириш учун «нисбатан юқори тартибдаги» самарадорликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Мамлакатлар жуда юқори самарага эришиш учун ишлаб чиқариш омилларининг ноёб тўплами негизида АКТга кўпроқ инвестицияларни жалб этишлари зарур. Умуман олганда, иқтисодиёт турли секторлардан таркиб топади, одатда, уларнинг икки ёки учтаси етакчилик қилади. GCI 2020 ҳисоботида мамлакатнинг АКТ соҳасига доир стратегияси тўпланган тармоқ афзалликларига асосланиши кераклиги айтиб ўтилган. Тармоқларга боғлиқ бўлмаган тарзда, рақамли технологиялардан янада кенгроқ фойдаланиш қўшилган қийматнинг ўсишини таъминлаб беради.
2020 йил учун GCI ҳисоботида илк бор иқтисодиёт тармоқлари рақамли трансформациясининг беш муҳим босқичи тақдим қилинди:
1-босқич: Вазифалар самарадорлиги. Асосий эътибор базавий уланиш технологиялари ва нисбатан самарали алоқа орқали алоҳида вазифаларнинг бажарилишини кузатишга қаратилади.
2-босқич: Функционал самарадорлик. АКТ таъминлаб берадиган компютерлаштирилган ёки автоматлаштирилган функциялар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажариш ва ахборотлар билан самарали алмашиниш имконини беради.
3-босқич: Тизимли самарадорлик. Асосий эътибор операциялар самарадорлигини ошириш мақсадида муҳим тизимли функцияларни рақамлаштиришга қаратилади. Мазкур босқичда корхоналар уланиш технологиялари ва булутли сервисларга кўпроқ эҳтиёж сезадилар.
4-босқич: ташкилий самарадорлик ва мослашувчанлик. Бунда корпоратив жараёнлар рақамлаштирилган, корпоратив иловалар булутли тармоққа ўтказилган, барча тизимларнинг самарали интеграцияси амалга оширилган бўлади. Бундан ташқари, кенг қамровли тармоқлар, булутли иловаларнинг кенг ёйилиши, ИА ва буюмлар Интернетидан (ИоТ) фойдаланиш реал вақтда маълумотларни таҳлил қилиш ва улардан фойдали маълумотлар олишни таъминлаб беради.
5-босқич: экотизим самарадорлиги ва барқарорлиги. Бутун экотизим рақамлаштирилган, у бозорнинг ўзгаришига тезкор жавоб бера олади ва автоматик координацияни ҳамда манфаатдор тарафларнинг тармоқлараро ҳамкорлигини таъминлаб беришга қодир. Репрезентатив технологиялар: 5G, буюмлар Интернети ва робототехника –янги бизнес-моделларни, фаолият усуллари ва маҳсулотларини юзага келиши учун рақамлаштириш давомида каттадан-катта имкониятларни очиб беради.
«АКТ турли тармоқлар ичига кириб борар экан, рақамли трансформация мамлакатлар ва корхоналар миқёсида якдиллик билан қўллаб-қувватланди, — дея эълон қилди Чжан Хунси, Huawei АКТ-инфратузилмасининг маркетинг бўйича директори. — Илк бор биз ўз тадқиқотларимизни мамлакатлардан тармоқларгача кенгайтиришга муваффақ бўлдик. Шунингдек, биз мамлакатлар ва корхоналарга уларнинг кежалак томон йўналтирилган барқарор иқтисодиётни қарор топтиришларида ёрдам кўрсатиш мақсадида турли босқичдаги рақамли трансформациялар йўлини таклиф этдик».
GCI ҳисоботлари сиёсат арбоблари ҳамда бошқа манфаатдор тарафлар учун қимматли маълумотларни тақдим этади, улар эса ўз навбатида, рақамли иқтисодиёт ўсишига кўмаклашади. GCI 2020 ҳисоботида жаҳон ЯИМнинг 95%и ва дунё аҳолисининг 84%и тўғри келадиган 79 та мамлакат баҳоланган.
Батафсил маълумот учун: https://www.huawei.com/minisite/gci/en/.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter