«Hitachi» компанияси сунъий тафаккурли биринчи банкоматни чиқаради
Япониянинг «Hitachi» компанияси тез орада товламачиларга қарши курашишда қўл келувчи сунъий тафаккур ва юзни таниш тизимига эга банкомат чиқармоқчи.
Бу банкоматда нейротармоқ кишининг ташқи кўринишини баҳолайди: юз тузилишини банк базасидаги фотосуратига солиштиради. Тизим, шунингдек, фойдаланувчидан (бўлса, албатта) қора кўзойнаги, шарфи ёки бош кийимини ечишини ҳам сўраши мумкин: рад жавобига рад жавоби берилади — нақд пул берилмайди.
Қурилма полиция базаларига уланади, товламачилар танилиб қолмаслик учун бундай банкоматларга яқинлашишмаса ҳам керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter