Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндлар Зуҳрони забт этишмоқчи

Ҳиндлар Зуҳрони забт этишмоқчи

Фото: «Ferra»

Ҳиндистон Венера (Зуҳро)га сайёралараро автомат станциясини учиришга тайёрланаётгани ҳақида Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар ташкилоти раҳбари Шридҳар Паникер Сомнатҳ баёнот берди.

Фазовий миссияга 2024 йилнинг декабрида старт берилиши режалаштирилган.

Агарда режа белгиланган муддатидан кечикса, миссия 2031 йилга қолдирилади. Ҳаммаси кўнгилдагидек кечиб, 2024 йил декабрида ракетага старт берилса, станция 2025 йилда Зуҳро орбитасига етиб боради.

Ҳинд олимларининг мақсади Қуёш шамоллари ва Венера ионосферасининг ўзаро таъсирларини ўрганишдир.

«Ҳиндистон Зуҳро миссиясига ҳозирлик ва стартни жуда қисқа муддатда бажариши мумкин, чунки бунинг учун етарлича салоҳиятга эга», — дея таъкидлади Сомнатҳ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг