Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иккинчи бой» ахборот технологияларини ривожлантириш учун 7,5 миллиард доллар хайрия қилди

«Иккинчи бой» ахборот технологияларини ривожлантириш учун 7,5 миллиард доллар хайрия қилди

Фото: «Forbes Украина»

Ҳиндистоннинг иккинчи бой инсони — 73 ёшли миллиардер Азим Премжи ахборот технологияларини ривожлантириш учун 530 млрд. рупий (7,5 млрд. АҚШ доллари) хайрия қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Мамлакат тарихида ҳали ҳеч ким бунча катта хайрия қилмаган. Азим Премжининг пуллари ахборот технологиялари соҳасида таълим муассасаси очишга йўналтирилади.

«Bloomberg» маълумотига кўра, Азим Премжининг бойлиги 18 миллиард доллардан кўпроқ. Демак, у шу бойликнинг қарийб ярмини хайрия қилиб юборган.

Азим Премжи «Wipro Technologies Limited» ахборот технологиялари аутсорсинги бўйича глобал компанияси раиси саналади. У мамлакатда таълим соҳасини қўлловчи жамғармага асос солган, бундан ташқари, Бангалордаги Азим Премжи университетини ҳам бошқармоқда.

«Миллиардернинг охирги саховати иккинчи университетни очиш ва «кўламимизни сезиларли даражада ошириш» имконини беради», — дейишди ташкилот (университет)дагилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг