Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳаводан энергия». MTI ходимлари ҳарорат ўзгаришидан энергия ҳосил қилувчи қурилмани яратди

«Ҳаводан энергия». MTI ходимлари ҳарорат ўзгаришидан энергия ҳосил қилувчи қурилмани яратди

Қурилманинг ишчи нусхаси ҳарорат кун давомида 10 даражага ўзгарганида 1,3 милливатт энергия берди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Массачусетс технологиялари институти олимлари кун ва туннинг алмашиши ҳисобига ўзгарадиган ҳарорат орқали бепул электр манбаини яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Энергия оптимал нисбатли иссиқлик қуввати ва иссиқлик ўтказувчанлигининг мураккаб материаллари сабаб пайдо бўлади. Иссиқлик резонатори деб аталувчи материал таркибида мис ва никелдан ишланган ва графен билан қопланган металл кўпик мавжуд. Кўпикдаги бўш тешиклар ҳаво ўзгарганида қаттиқлашувчи хусусиятига эга октадеканлар билан тўлдирилган. Кун давомида материал иссиқликни йиғиб боради, электр токи керак бўлганида эса графен плёнка бир лаҳзада иссиқлик энергиясини чиқариб юборади.

Қурилманинг ишчи нусхаси ҳарорат кун давомида 10 даражага ўзгарганида 1,3 милливатт энергия берди — у бир нечта датчилар ёки алоқа тизимининг ишлаши учун етарли ҳисобланади. Кейинчалик унинг конструкцияси такомиллашиши мумкин. Бу каби қурилмалар келажакда «ақлли» уйлардаги қурилмаларни ва интернет жиҳозларни энергия билан таъминлашда ишлатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг