Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлардан АКТ соҳаси мураббий-ўқитувчилари тайёрланмоқда

Ҳарбийлардан АКТ соҳаси мураббий-ўқитувчилари тайёрланмоқда

Фото: «Inha.uz»

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги зобитлар гуруҳи Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг мураббий-ўқитувчиларни тайёрлайдиган ўқув курсларида АКТ соҳасидаги билимларини оширишмоқда.

Ҳарбийларни ўқитиш Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма буйруғи билан олиб борилмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистоннинг 360 нафар ҳарбий хизматчилари компьютер саводхонлигини ошириб, АКТдан фойдаланиш бўйича курсларни ўташади. Курслар олти босқичда олиб борилиб, ҳар бир босқичда 60 нафардан ҳарбийга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг тажрибали ўқитувчилари машғулот ўтишади.

Мудофаа вазирлигининг тингловчилари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишда янги билимларни олади. Хусусан, улар ахборот хавфсизлиги соҳасида ўз билимларини яхшилашади ва педагогика соҳасида янги билимга эга бўлади.

Якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар АКТ соҳасида мураббий-ўқитувчи мақомини берувчи сертификатларни олишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг