Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google»нинг «AutoDraw» дастури сизни моҳир рассомга айлантиради

«Google»нинг «AutoDraw» дастури сизни моҳир рассомга айлантиради

Фото: «Лайфхакер»

Дастурлар анчадан буён одамнинг дасхатини ўқиб, уни босма матнга айлантириб бермоқда, энди навбат суратларга. Экранда бармоқ ёки сичқонча ёрдамида бирор нимани уч ёшли болакайдан яхшироқ қилиб чизиш жуда қийин иш. Шу сабабли «Google» бу каби суратларни анча жозибадор қилишга қодир дастурни яратди, деб хабар берди «Лайфхакер».

«AutoDraw» дастурида исталган шаклингизни чизинг, у эса бу нима эканлигини топади. Аниқлаш тезлиги анча юқори: бир неча сония ичида «Do you mean» қаторида суратлар миниатюраси пайдо бўлади ва сиз у ердан кераклисини танлаб олишингиз мумкин.

Албатта, дастур мукаммал эмас ва баъзида чизилган тасвирга умуман ўхшамайдиган суратларни ҳам тақдим этади. Кўплаб ҳолларда эса «AutoDraw» умуман ўхшамаган объектларни ҳам таниб, масалани муваффақиятли ечади.

Битта шаклни ёки бутун бир линияни, шунингдек, велосипед ёки автомобилни ҳам чизиш мумкин. Дастур таклиф қилган суратни олиб, унинг ўлчамини ва рангини ўзгартириб, келажакда фойдаланиш учун сақлаб қўйинг.

Ушбу дастур сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган автоматлаштирилган ботнинг имкониятлари сабаб юзага келган. У тасвирни танийди ва рассомларнинг унга бор суратларини танлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг