Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» янги смартфонларини тақдим этди — Pixel 6 ва Pixel 6 Pro (видео)

«Google» янги смартфонларини тақдим этди — Pixel 6 ва Pixel 6 Pro (видео)

Фото: «The Verge»

«Google» компанияси Android 12 оператив тизими ўрнатилган  ва ўзининг Tensor процессорларида ишловчи янги — Pixel 6 ва Pixel 6 Pro смартфонларини тақдим этди. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.

Смартфонлар 28 октябрдан сотувга чиқади.

Pixel 6 да дисплей 6,4-дюймли (FHD+), экран янгиланиш частотаси 90 Гц. Pixel 6 Pro эса 6,7 дюймли дисплей (QHD+)га эга бўлиб, экран янгиланиш частотаси 10 дан 120 Гц.гача.

Ўлчамлари бўйича Pixel 6 смартфони iPhone 13 Pro Max билан бир хил, Pixel 6 Pro эса каттароқ.

Ҳар икки смартфонда 50 МП камера ўрнатилган. Улардаги 1/1.31 ўлчамли сенсорлар олдинги Pixel 5 никига нисбатан ёруғликни 150 фоиз яхшироқ тутади.

Янги смартфонларда сониясига 4К/60 кадрли видео ёки сониясига 240 кадрли 1080p ўлчамли slow-mo (секинлаштирилган) видео олиш мумикн.

Янгиликлардан яна бири — Pixel 6 да Live Translate функцияси пайдо бўлди, у нутқни 48 тилдан биридаги матн ёки аудиога айлантириб бера олади.

Нархлар:

  • Pixel 6 — 599 доллардан бошланади;
  • Pixel 6 Pro — 899 доллардан бошланади.

Тўлиқ тафсилот қуйидаги видеода:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг