Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ходимлари Пентагонга ёрдам бермаслик тарафдори

«Google» ходимлари Пентагонга ёрдам бермаслик тарафдори

Фото: «Новорусмир»

Ўтган ойда «Google» компанияси ўз ресурсларини АҚШ Мудофаа вазирлигининг «Maven» лойиҳасини амалга ошириш учун таклиф қилганди. Мазкур лойиҳа видеороликларни таҳлил қилишга мўлжалланган компютер алгоритмларини яратиш билан шуғулланади. Бунга жавобан «Google»нинг 3100 нафардан ортиқ ходими компания бош директори Сундар Пичаига мактуб ёзиб, «Google» ҳарбий ишларга аралашмаслиги кераклигини» сўради, деб хабар беради «Hi-News».

«Maven» лойиҳаси устидаги ишлар ўтган йилнинг апрелида бошланган. «Google»нинг лойиҳадаги ўрни нимадан иборат эканлиги ҳозирча аниқ бўлмасада, Пентагоннинг ушбу тадқиқот ташаббуси учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида олинган тасвирларни яхшироқ таҳлил қилишга йўналтирилган. «Google» ўзининг «TensorFlow» дастурий таъминотига киришга рухсат берганини тасдиқлади.

«Alphabet» директорлар кенгаши таркибига кирувчи Даяна Гриннинг айтишича, ушбу технологиялардан «дронларни бошқариш» ёки «қуролларни ишга тушириш» йўлида фойдаланилмайди. Бироқ Пичаига мактуб ёзган ходимлар учун бу кифоя қилмади. Мактубда қайд этилишича, «технология ҳарбийлар қўлига тушиши билан улардан исталган мақсадда фойдаланиш мумкин бўлади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг