Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролар учун рақамли паспорт жорий этилади

Фуқаролар учун рақамли паспорт жорий этилади

«Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор бўлади.

2022 йилги давлат дастурига кўра, июль ойига қадар шу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак. Бу орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизими яратилади.

Бунда ягона электрон тизимни ишга тушириш ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш режалаштириляпти. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг