«Fortune»: Дуров рус Цукерберги эмас
«Telegram» асосчиси Павел Дуров «Fortune» журнали тузган «40 ёшгача бўлган энг нуфузли инсонлар» рўйхатига киритилди, деб ёзмоқда «Russian.rt.com».
Дуров 25-ўриндан жой олган.
«Уни рус Марк Цукерберги дейишади, бироқ қолипларни олиб ташлаш фурсати етди — Дуровнинг шахсий натижаларини тан олиш керак», — дея унинг профилида кўрсатилган.
Маълум бўлишича, бу рўйхатда 1-ўрин «Instagram» етакчиси Кевин Систром ҳамда «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг ўртасида тақсимланган.
2018 йил февраль ойида «Forbes» Павел Дуровнинг давлатини 1,7 млрд. долларга баҳолаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter