«Facebook»нинг янгиликлар лентаси ўзгариши маълум бўлганидан сўнг, компания 2,9 миллиард доллар йўқотди
«Facebook» яқин кунларда янгиликлар лентасидаги постлар тартибини ўзгартиради. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди, деб хабар берди «NV.ua».
«Биз ўз сервисимиз фойдаланувчилар учун нафақат қулай, балки фойдали бўлиши учун ҳам жавобгармиз», — деб ёзади Цукерберг.
Бундан олдинроқ, «Facebook» тадқиқотчилари ижтимоий тармоқдаги хабарлар ва видеоларни пассив тарзда кузатиб бориш соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлаганди. Ўзгаритиш ишлари яқин бир неча ҳафта ичида бўлиб ўтади.
«Бу каби ўзгаришлардан сўнг, одамлар «Facebook»да вақтини камроқ сарфлашига ва хабарга камроқ эътибор беришига умид қиламан», — деди Цукерберг.
«Facebook» асосчисининг бу сўзларидан сўнг, компания нархи 2,9 миллиард долларга камайди.
Шундай қилиб, Марк Цукербергнинг бойлиги эндиликда 74,4 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter