«Facebook»нинг 533 миллион фойдаланувчиси маълумотлари хакерлар қўлига ўтди — уларни «Telegram»да сотишмоқда
Хакерлар «Facebook»нинг 533 миллион фойдаланувчиси маълумотларини қўлга киритиб, «Telegram» орқали пуллашмоқда. Бу ҳақда маълумотлар хавфсизлиги бўйича мутахассис Алон Галга асосланиб «The Verge» хабар берди.
Таъкидланишича, «Telegram»даги бот «Фейсбук»даги ҳар бир фойдаланувчи маълумоти учун 20 доллардан сўраяпти. 10 минг нафар фойдаланувчи ҳақидаги маълумотни 5 минг доллар эвазига қўлга киритиш мумкин.
Хакерлар ўғирлаган маълумотлар сирасига «Facebook»да рўйхатга олиш учун керак бўладиган фойдаланувчининг шахсий телефон рақами ҳам киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter