Facebook сиёсатга оид хабарлар ҳажмини камайтиради
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларнинг янгиликлар лентасида пайдо бўладиган сиёсий контент ҳажмини камайтирмоқчи.
Компания раҳбари Марк Цукерберг ўзининг молиявий ҳисоботида одамлар тез-тез ўзларига тегишли саҳифаларда сиёсат ҳақидаги хабарларни кўришни истамасликлари ҳақида арз қилишларини айтиб ўтган. Фойдаланувчилар талабларини инобатга олган ҳолда, копмания бир неча ой давомида турли хил синов ишлари ўтказиб кўришини айтган.
Компания раҳбарияти таъкидлашича, ушбу ҳафта Канада, Бразилия ва Индонезиядаги фойдаланувчилар орасида, яқин ҳафталарда эса АҚШда сиёсатга оид постлар сони камаяди.
Facebook давлат идораларидан келган хабарларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш идоралари томонидан нашр этиладиган коронавирус ҳақидаги маълумотларни чекламайди.
АҚШда фойдаланувчиларнинг янгиликлар лентасида кўрган барча хабарларнинг тахминан 6 фоизини сиёсий контент ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter