«Facebook» янги йўналиш учун ходимларни ишга олмоқда
«Facebook» ижтимоий тармоғи ўзининг микрочипларини ишлаб чиқариш мақсадида мутахассислар жамоасини йиғишга киришди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлигига таяниб, «NV.ua» хабар берди.
Ижтимоий тармоқ гуруҳи «шаффоф Soc/ASIC, прошивка ва драйверларни яратиш бўйича ташкилотчилик» бўйича вакансия эълон қилган. Мазкур вакансия етарли даражада ёпиқ жойда эканлигини инобатга оладиган бўлсак, иш энди бошланиш арафасида.
Вакансиянинг изоҳида «Facebook» ушбу чиплардан нима мақсадда фойдаланмоқчи эканлиги аниқ кўрсатилмаган бўлиб, фақатгина «сунъий интеллект соҳасидаги тажриба» бўлиши талаб этилган.
Кузатувчиларнинг фикрича, «Facebook» мобиль қурилмалар, «ақлли» колонкалар, виртуал реаллик шлемлари, шунингдек, маълумотларни қайта ишловчи марказлардаги серверлар учун чиплар ишлаб чиқариш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter