«Facebook» видеоларни жамоа бўлиб томоша қилиш имконини берадиган функцияни синовдан ўтказмоқда
«Facebook» ижтимоий тармоғида видеоларни гуруҳ бўлиб томоша қилиш имконини берадиган «Watch Party» функцияси синовдан ўтказилмоқда. Янги функция гуруҳ аъзоларида битта видеони биргаликда кўриш, шу билан бирга изоҳ қолдириш имконини беради, деб хабар қилди «NV.ua».
«Watch Party»ни ишлатиш учун гуруҳ модераторлари бир ёки бир нечта видеони олиб, уни гуруҳ ичида жойлаштириш керак. Дастурчиларнинг фикрича, фойдаланувчилар видеони реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин, худди дўстона киносеансдаги каби.
«Биз одамларни бирлаштирадиган ва пассив истеъмол ўрнига инсоний алоқаларни илҳомлантирадиган воситаларни яратишга эътибор қаратмоқдамиз», — дейди «Facebook»нинг маҳсулот бўйича директори Фижи Симо.
Фойдаланувчилар реал вақтда кўрган видеоси борасида ўз ҳиссиётлари намойиш этиши ва изоҳ қолдириш мумкин бўлади. Фижи Симонинг сўзларига кўра, синов гуруҳларда ўтказилмоқда, чунки уларнинг аъзоларини умумий қизиқиш бирлаштириб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter