Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» тергов қилинмоқда

«Facebook» тергов қилинмоқда

Фото: «Reuters»

АҚШ федерал савдо комиссияси «Facebook» билан боғлиқ очиқ текшириш бошлади. Америкалик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган мазкур комиссия ижтимоий тармоқдаги маълумотларнинг махфийлиги таъминланишини синчиклаб текширмоқчи.

Мазкур маълумот бир неча йил аввал 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз олган «Cambridge Analytica» компанияси билан боғлиқ можаро юзага келган бир вазиятда эълон қилинди.

Мазкур можаро «Facebook» акцияларининг нархи кескин тушиб кетишига ва фойдаланувчилар оммавий равишда аккаунтларини ўчиришларига сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг