Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» тасодифан 14 миллион фойдаланувчи шахсий постларини овоза қилиб юборди

«Facebook» тасодифан 14 миллион фойдаланувчи шахсий постларини овоза қилиб юборди

Фото: «NV.ua»

«Facebook» ижтимоий тармоғининг 14 миллион фойдаланувчисига тегишли маълумотлар техник хато туфайли тарқалиб кетди. Бу ҳақда «Associated Press» агентлигига таяниб, «NV.ua» хабар берди.

Маълумотларга кўра, аккаунтлар созламасида содир бўлган хатолик туфайли профил муаллифларининг шахсий маълумотлари уларнинг рухсатисиз тарқалиб кетган. Бунинг оқибатида фақатгина белгиланган одамлар гуруҳи кўриши мумкин бўлган постлар ҳам кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилган.

Мазкур нохуш ҳодиса 18—27 май кунлари содир бўлган. Таъкидланишича, «Facebook» ходимлари ушбу хатоликни 22 май куни аниқлашган, бироқ чоп этилган хабарлар созламасини фақатгина орадан беш кун ўтгач тўғирлашган.

Хатоликнинг юзага келишига янги функция устида ўтказилган синов сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқ маъмурияти фойдаланувчилардан кечирим сўради. Компания юқоридаги хатоли тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг