Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тим Кук ва Марк Цукерберг. «Facebook» атрофида юзага келган можаро

Тим Кук ва Марк Цукерберг. «Facebook» атрофида юзага келган можаро

Фото:«gazeta.ru»

«Facebook» ижтимоий тармоғининг бош ижрочи директори Марк Цукерберг «Apple» бош директори Тим Кукка мурожаат қилиб, «Apple» раҳбарининг изоҳини «саёз танқид» дея баҳолади. Цукерберг ижтимоий тармоқдаги реклама моделини бугунги кундаги «оқилона ягона модель» дея атади. Бу ҳақда «NV.ua» хабар берди.

Баҳс Кук томонидан «Facebook»нинг «барча мижозни монетизация қилиш» стратегиясини танқид қилганидан сўнг бошланган.

«Тўғрисини айтганда, мижозларимиз бизнинг маҳсулотимиз бўлганида менетизация орқали анча пул ишлаб олган бўлардик. Биз буни қилмасликка жазм этдик. Бунинг ўрнига «Apple» мижозларга мўлжалланган маҳсулотларни монетизациялаштирди. Бу ҳозирда «Facebook» дуч келган муаммога қарши туриб бера оладиган кучли бизнес-модель эди», — дея таъкидлаганди Тим Кук.

Цукерберг эса Кук томонидан келтирилган мисолни носамимий ва саёз дея баҳолади.

Цукербергнинг айтишича, «Facebook»дан ҳамон эркин фойдаланиш мумкин, кўплаб одамлар унинг пулли хизмат кўрсатишини ўзига раво кўра олмагани сабаб «рекламани қўллаб-қувватловчи моделнинг мавжудлиги бу хизматни яратишга ёрдам берадиган ягона оқилона тизимдир».

«Агарда сиз фақатгина бой одамларга хизмат қиладиган сервисни қуришни истамасангиз, унда одамлар нимани ўзига раво кўришини билишингиз керак. Биз камроқ маблағ эвазига бепул сервисни йўлга қўйиш устида меҳнат қилмоқдамиз», — деди Цукерберг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг