Европа мамлакати DeepSeek чат-ботини блоклади
![Европа мамлакати DeepSeek чат-ботини блоклади](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/720_460_95_1540214695.jpg)
Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси (GPDP) DeepSeek чат-ботини блоклади. Мақсад италиялик фойдаланувчиларни ҳимоялашдир, дейилади идора баёнотида.
Бундан ташқари, бошқарма тергов ҳам бошлаган.
28 январ куни GPDP компаниядан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини йиғиш жараёни ҳақида батафсил маълумот тақдим этишни сўраган. Компания бунга мажбур эмаслигини, яъни Италияда фаолият юритмаётгани боис Европа қонунлари ўзига татбиқ этилмаслигини важлаб рад жавобини берган.
Кеча Италиядаги онлайн-иловалар дўконидан DeepSeek олиб ташланган.
Маълумот учун: DeepSeek — очиқ кодли катта тил моделлари (LLM) ишлаб чиқарувчи компания. Ханчжоу (Чжэцзян провинцияси)да жойлашган, тўлиғича Хитойнинг High-Flyer ҳедж-фонди томонидан молиялаштирилади. Компанияга 2023 йилда асос солинган ва бош директор Лян Вэнфэнг томонидан бошқарилади.
Сунъий интеллект бозорига DeepSeek чат-ботининг кириб келиши жуда катта таъсирини ўтказди. ChatGPT каби йирик чат-ботлар ва улардан фойдаланиш учун график тезлатгичлар чиқарувчи Nvidia сингари техногигантлар мисли кўрилмаган молиявий зарар кўришни бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter