Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг фаол ёш дастурчи» республика танлови эълон қилинди

«Энг фаол ёш дастурчи» республика танлови эълон қилинди

Фото: «servernews.ru»

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Энг фаол ёш дастурчи» танловини эълон қилади.

Танлов уч босқичда:

I босқич — 20-30 апрел кунлари корхона, ташкилот ва муассасаларда;

II босқич — 20-30 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида;

III босқич — 20-30 июн кунлари республика миқёсида ўтказилади.

Танлов шартлари билан Республика кенгашининг tradeunionict.uz сайтида танишиш мумкин.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этиладиган Ёш мутахассислар V республика Форумида иштирок этадилар.

Танловда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш йўналишида фаолият юритаётган, 35 ёшдан ошмаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг