Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Energy Week 2022» энергетика ҳафталигида Ўзбекистондаги углерод нейтраллигига эришиш бўйича ечимлар тақдим этилди

«Energy Week 2022» энергетика ҳафталигида Ўзбекистондаги углерод нейтраллигига эришиш бўйича ечимлар тақдим этилди

26 апрел куни Тошкентда Марказий Осиё ва Мўғулистон Энергетика ҳафталиги (Energy Week 2022. Central Asia & Mongolia) – минтақада қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиш учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистоннинг давлат сектори ва энергетика компаниялари, шунингдек, халқаро молия институтлари, кўпмиллатли йирик инвесторлар ва консалтинг фирмаларини бирлаштиришга қаратилган саноат тадбири ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти 2021 йил ноябр ойида Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Доиравий конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг 26-сессиясидаги иштирок этди. Давлатимиз томонидан халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда «яшил» ривожланиш масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиб қолиш бўйича барча зарур чоралар ва саъй-ҳаракатларни кўришга тайёрлиги ҳақида баёнот берилди. Ҳукумат томонидан белгиланган асосий мақсадлар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия улушини камида 25 фоизгача ошириш, шунингдек, 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришишдан иборат.

Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини жорий этиш ва қуёш энергиясини йиғиш бўйича рақамли ечимларидан фойдаланиш масалаларига бўлган юқори қизиқишни ҳисобга олган ҳолда Huawei компанияси ҳам ўзининг расмий ҳамкори — Photomate компанияси билан ҳамкорликда Energy Week 2022 ҳафталигида иштирок этмоқда.

«2021 йилда Huawei кам углеродли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Илмий-тадқиқот ва Ишланмаларга сармоя киритиш бўйича жаҳон миқёсида иккинчи ўринни эгаллади. Иқлимнинг сўнгги ўзгаришларини юмшатиш ва углерод нейтраллигига эришиш масаласи жаҳон ҳамжамиятлари кун тартибидаги асосий масалалардан биридир. Углерод нейтраллигига эришиш учун электр энергиясини ишлаб чиқаришда экологик тозаликка эришиш, саноатга, транспорт соҳасига, фуқаролик энергетикасига «яшил» электрлаштиришни жорий этиш ва АКТ соҳасида энергиядан самарали фойдаланишга эришиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асосий сценарийларга эътибор қаратиш учун Huawei ақлли фотоелектрик тизимлар, электромобиллар учун ақлли тизимлар, экологик тоза АКТ объектлари ва шаҳарлар ҳамда жамоат учун кенг қамровли ақлли энергия ечимларини таклиф қилади. Бугун биз Energy Week 2022 тадбирида ҳамкорларимиз ва давлат сектори билан ҳамкорликда углерод нейтраллигига эришиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларимизни бўлишиш имкониятига эгамиз», — деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Чен Сзякай.

Huawei томонидан Energy Week 2022 ҳафталигида тақдим этилган ечимлар компаниянинг фаолият йўналишларидан бири бўлган Huawei Digital Power’га тегишли бўлиб, ушбу компания рақамли ва энергетика технологияларини интеграциялаш, экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кам углеродли дунёдан углеродли нейтрал дунёга тезроқ ўтишни таъминлаш учун энергетика соҳасини рақамлаштиришга интилмоқда. Huawei компанияси Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларда иштирок этмоқда ва ушбу соҳада илғор техник ечимларни ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшишни ва бу соҳани ривожлантириш учун ҳамкорлар ва давлат сектори билан ҳамкорлик қилишни давом эттириш ниятида.

Ўзбекистондаги Huawei компанияси атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатишга мўлжалланган технологияларни тақдим этишдан ташқари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш орқали ҳам ўзининг корпоратив ижтимоий мажбуриятини бажариб келмоқда. Хусусан, Huawei «Green Uzbekistan» ташаббуси доирасида БМТ Тараққиёт дастурининг Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг «Бир миллион дарахт» лойиҳасида иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг