Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда «Facebook» сиёсий рекламалар жойлаштирувчиларнинг почтасига махсус код юборади

Эндиликда «Facebook» сиёсий рекламалар жойлаштирувчиларнинг почтасига махсус код юборади

Фото: «NV.ua»

«Facebook» сиёсий рекламаларни сотиб олувчи фойдаланувчилар шахсини уларнинг почтасига махсус код юборган ҳолда индентификация қилади. Таъкидланишича, бу орқали компания хорижий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда сиёсий рекламаларнинг жойлаштирилишига қарши курашмоқчи, деб хабар берди «NV.ua».

«Facebook» ижрочи директори Кети Харбатнинг сўзларига кўра, компания сиёсий рекламани сотиб олишни ихтиёр этган ҳар бир потенциал харидорнинг почтасига махсус код юборади, улар мазкур код орқали ростдан ҳам АҚШда яшаётганликларини тасдиқлаши керак. Шундан сўнг харидор «Facebook»ка махсус кодни киритиб, эълонларни сотиб олиши мумкин бўлади.

Бу каби усул биринчи марта ноябрь ойида, АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар вақтида номзодлар исмини эслатиб туриш учун қўлланилади.

Маълум қилинишича, бу каби режа АҚШда 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловига Россиянинг аралашуви борасида гумонлар юзага келгач, ишлаб чиқилди.

Ўша вақтда Россия томонидан жойлаштирилган, дея тахмин қилинаётган 10 миллионга яқин фойдаланувчи сиёсий характерга эга рекламаларни кўрган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг