Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди янги уйлар оптик интернет билан топширилади

Энди янги уйлар оптик интернет билан топширилади

Жорий йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топшириляпти. Бу ҳақда президент йиғилишида сўз борган.

Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўнгги йилларда IT соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани айтилган. Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга етган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида:

  • IT хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;
  • жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобиль алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);
  • IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.

Шунингдек, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратаётгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг