Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди тонировкани қўлда созлаш мумкин

Энди тонировкани қўлда созлаш мумкин

Фото: «Ferra»

Хитойнинг дисплейлар ишлаб чиқарувчи «BOE» компанияси автомобиллар ойнаси тонировкасини қўлда созлаш мумкин бўлган технология яратди. «РИА Новости» ёзишича, технология «Smart Dimming» номи остида тақдим этилмоқда.

Бу технология ёрдамида машина эгаси ойнани ўзига мослаб қорайтира олади. Бунга ойнага тортилган кучланишни ўзгартириб эришилади. Ишлаб чиқарувчига кўра, бошқарилувчи қатламнинг шаффофлик даражаси юқори. Қолаверса, бу ойна кам ток ейди.

Тонировка автомобилдаги сенсорли интерфейс ёки мобил илова ёрдамида бошқарилади.

Таъкидланишича, турдош маҳсулотлардан фарқи, «Smart Dimming» ойнанинг бутун юзасини эгалламайди. У  қуёш нурини тўсувчи анъанавий мослама вазифасини ҳам бажариб бериши мумкин.

Компания ўз «ақлли» ойнаси автомобиллардан ташқари, поездлар ва самолётларга ҳам тўғри келишини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг