Карантин даврида «тонировка»нинг муддати ўтса қоидабузарлик ҳисобланмайдими?

Шоҳрух Ғиёсов
Бугун АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У брифингда берилган саволларга жавоб қайтарди.
– Карантин даврида «тонировка»нинг муддати узайтириладими? Агар муддати ўтган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 646-сонли қарори ва бошқа амалдаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида ёки бошқа ҳолатларда рухсатнома муддатини узайтириш назарда тутилмаган.
Бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади, – деб жавоб берди ИИВ вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter