Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги етакчи IT-компаниялар ходимларининг маоши қанча эканлигини биласизми?

Дунёдаги етакчи IT-компаниялар ходимларининг маоши қанча эканлигини биласизми?

Фото: «Nv.ua»

«Google» компаниясига эгалик қилувчи «Alphabet» корпорацияси ўз ходимларининг йиллик ўртача маоши қанча эканини маълум қилди. Таъкидланишича, «Google»даги ишчиларнинг ўртача иш ҳақи йилига 197 минг долларни ташкил этар экан, деб хабар берди «NV.ua».

Шундай қилиб «Alphabet» S&P 500 индексига кўра энг кўп ойлик тўлайдиган компаниялар рўйхатидан тўртинчи ўринни эгаллади. Биринчи поғонани «Incyte Corp» банд этган бўлиб, мазкур компания ходимларига йилига 253 минг доллар маош олади. «Facebook» эса 240 минг доллар кўрсаткич билан иккинчи ўринни, «Vertex Pharmaceuticals» фармацевтика компанияси 211 минг доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга «Alphabet» ижрочи директори Ларри Пейж 2017 йилда рамзий 1 доллар ишлаб топди. «Facebook» асосчиси Марк Цукербергнинг ҳам маоши худди шунчани ташкил этган. Умуман олганда, у бир доллардан ташқари хавфсизлик ва сафарлар харажатига 8,8 миллион доллар олган.

Таъкидланишича, рейтингдан ўрин олган компанияларнинг ярмидан кўпи ўз ходимларига 85 минг доллар маош тўлар экан.

«Amazon» ходимининг ўртача маоши йилига 28,4 минг долларга тенг эканлиги ҳам маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг