Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цукерберг икки соатда 17 миллиард доллар йўқотди

Цукерберг икки соатда 17 миллиард доллар йўқотди

Фото: «Aljazeera.com»

«Facebook» компаниясининг акциялари қиймати таҳлилчилар салбий прогноз берган чорак ҳисоботи эълон қилинганидан кейин кескин тушиб кетди: Цукербергнинг йўқотиши қарийб 17 млрд. доллар. «Bloomberg» агентлиги хабар беришича, компания акциялар қийматсизланишидан 130 млрд. доллар йўқотди.

Агентлик хабарида ёзилишича, бу ижтимоий тармоқ тарихидаги акциялар қийматининг энг кескин пасайиши бўлиб, Цукербергнинг дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам қуйига шўнғишига олиб келиши мумкин.

Ҳисоботда «Facebook» чорак давомида 13 млрд. доллар фойда олгани ёзилган. Ижтимоий тармоққа ҳар куни кутилганидек 1,49 млрд. нафар эмас, балки 200 миллион киши кам кирган. Акциялар қийматининг 24 фоизга арзонлашишига компания фойда кўрсаткичларининг етарлича ўсмаётгани ҳам сабаб бўлган.

Марк Цукерберг июль ойи бошида «Bloomberg» талқини бўйича энг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилганди. Унинг мол-давлати ўшанда 81,6 млрд. долларга баҳоланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг