Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Career Fest 2021»: кимга иш керак? (видео)

«Career Fest 2021»: кимга иш керак? (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги Aмити университетида АКТ соҳаси ва бошқа йўналишлардаги йирик ташкилот ҳамда компанияларнинг «Career Fest 2021» бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирги кунда ёшларни бўш иш ўринлари билан таништириб, уларни келгусида иш билан таъминлаш муҳим масалалардан бири саналади. Шу сабаб ушбу бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда АКТ соҳасидаги йирик корхона ва компаниялар иштирок этишди.

Хусусун, унда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, соҳага қизиқиш билдирган ёшларни мавжуд бўш иш ўринлари билан таништиришди.

– Бугун Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳам Амити университетида бўлиб ўтаётган «Career Fest 2021» тадбирида катта қизиқиш билан қатнашмоқда. Кўриб турганингиздек, ёш мутахассисларга ишонч билдирган ҳолда мавжуд бўш иш ўринларини таклиф этяпмиз. Ҳатто 20 дан зиёд талабгорлар суҳбат йўлланмаларини тўлдириб, резюмеларини ҳам қолдириб кетишга улгуришди, – дейди марказ ходими Ўткир Ҳайдаров.

Ёшларимизнинг АКТ соҳасига қизиқиши ортиб бораётганига бугунги тадбир мисолида яна бир бор амин бўлдик. Улардан бирини суҳбатга ҳам тортдик.

 – Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Қаранг, 50 га яқин ташкилотлар бўш иш ўринларини таклиф этишяпти. Агар шундай тадбирлар бўлмаса, Электрон ҳукумат ёки Рақамли иқтисодиёт марказларидаги бўш иш ўринларидан бехабар қолиб кетармидим. Мана, масъул ходимлардан тўлиқроқ маълумот олиб, ўзимни яқин келажакда шу соҳаларда яхши иш кўрсата оладиган ходим сифатида кўрдим. Ёшларга бу тартибда иш таклиф этилиши ҳар томонлама қулай, албатта, – дейди Амити университетининг 4-босқич талабаси Муҳиддин Абдуҳолиқов.

Тадбирда барча ташриф буюрганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида корхона ва ташкилотларда яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлишди.

Шунингдек, ташкилотчилар томонидан қизиқарли мусобақалар ҳам ўтказилиб, ғолиб бўлган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг