«Буни тез кўринг» — Телеграм фойдаланувчиси лаққа тушди ва...
Тошкент шаҳар, Cергели туманида яшовчи 40 ёшли Ю.З. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 12.120.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшовчи 20 ёшли Ю.А.,Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшовчи 20 ёшли Б.А.лар содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ю.А. ва Б.А.лар интернет фойдаланувчиларига «Телеграм» мессенжери орқали «buni tez ko'ring» мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, алдов йўли билан банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали ҳисобидаги пулларини ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.А. ва Б.А.ларнинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter