Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу — рекорд: АҚШ ҳукумати «Facebook»га 5 млрд. доллар жарима солади

Бу — рекорд: АҚШ ҳукумати «Facebook»га 5 млрд. доллар жарима солади

АҚШ федерал савдо комиссияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари сиздирилиши билан боғлиқ тергов доирасида «Facebook» томонидан 5 млрд. доллар жарима тўланиши ҳақидаги келишувни маъқуллади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Бироқ, келишувда «Facebook»нинг фойдаланувчилар маълумотлари билан ишлашида бошқа чекловлар ҳам ўрнатилиши қайд этилган.

Маълум қилинишича, келишув ижобий якун топса, 5 млрд. доллар жарима — комиссия томонидан ундирилган энг катта жарима бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида «Facebook»нинг 87 миллион фойдаланувчисига тегишли маълумотлар «Cambridge Analytica» компанияси орқали сиздирилгани ошкор бўлиб, катта можаро юзага келганди. 1 июль куни АҚШ конгресси ушбу маълумотларни «Facebook» 52 компанияга улашганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг