Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокурор матбуот котиби телеграмда шахсий канал очди

Бош прокурор матбуот котиби телеграмда шахсий канал очди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов «Telegram»да шахсий каналини очди.

Бундан мақсад «...кенг жамоатчиликка прокуратура фаолиятидаги янгиликлар ва хабарларни етказиш» экани таъкидланади.

Шундоғам куну тун журналистларнинг гоҳ писанда, гоҳ таъна оҳангидаги турли сўровларига сабр билан жавоб беришга мажбур бўлаётган масъул мутасаддига қўшимча бошоғриқ шартмиди? Кўринадики, шартдай. Ҳ.Шамсутдиновнинг бундай ишга қўл уриши тизим фаолиятининг ОАВда янада кенгроқ ёритишдан ташқари, айни ҳолатдан қаноат ҳосил қилмаётганини ҳам билдиради. Бунинг учун қўшимча имкониятларда фойдаланишнинг айбли жойи йўқ.

Қисқаси, ният некбин.

Обуначиларнинг баракасини берсин!

Канал манзили — https://t.me/HShamsutdinov

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг