Бизга ҳам шунақаси керак!
Хитой давлат туризми бошқармаси «Amap» навигацион онлайн-провайдери билан ҳамкорликда жорий йилнинг бошида туристлар учун мамлакат ҳудудидаги энг яқин жамотчилик ҳожатхоналари қаерда жойлашганлигини кўрсатиб турувчи махсус дастурни ишга туширган эди. Маълум бўлишича, мазкур дастурдан икки ой ичида 15 миллион марта фойдаланилган, деб хабар берди «RIA Novosti».
«Синхуа» агентлигининг ёзишича, исталган фойдаланувчи дастурдаги тугмани босган ҳолда, икки километр радиус атрофдаги барча жамоатчилик ҳожатхоналари ва уларга қандай қилиб тезда етиб олиш мумкин бўлган маршрутлар ҳақида маълумотга эга бўлади. Янги сервисда туристик объектлар яқинида жойлашган 500 мингдан ортиқ жамоатчилик ҳожатхоналари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Дастурчилар яқин вақтлар ичида дастурга мамлакатдаги барча туристик объектларни ҳамда вокзаллар, автостанция ва ресторанлар каби одам гавжум бўладиган жойларни ҳам киритишни режалаштирмоқда.
Янги дастурнинг яратилиши 2015 йили Хитойда эълон қилинган «ҳожатхона инқилоби» доирасида амалга оширилган. Ҳукумат уч йил ичида салкам 34 минг янги ҳожатхоналар қуришни мақсад қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 2018 йилда 24 мингта янги жамоатчилик ҳожатхоналари қурилса, яна уч йил давомида 64 мингта ҳожатхона ишга туширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter