Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битирувчиларга иш ўринлари таклиф этилди

Битирувчиларга иш ўринлари таклиф этилди

Фото: «Mitc.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда филиалларида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркалари бўлиб ўтмоқда.

Давлат, хўжалик бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг АКТ бўйича махсус бўлинмаларини мутахассислар билан таъминлаш, соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш, ёш, салоҳиятли мутахассисларни компания, ташкилот ва корхоналарга ишга жойлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ярмаркада соҳага тааллуқли 100 га яқин корхона ва ташкилот, муассаса, давлат бошқарув идоралари талаб этилаётган иш ўринлари билан қатнашмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

Жумладан, «Ўзбектелеком» АК, «Матбуот тарқатувчи» АК, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «ЭМММ» ДУК, «UNICON.UZ» ДУК, Ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, АТ «Алоқабанк» шулар жумласидан.

Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг филиалларини жами 2809 нафар талаба битиради ва улар айнан АКТнинг барча бўғинларида фаолият юритиши кўзда тутилган.

Фото: «Mitc.uz»

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси бир вақтнинг ўзида юртимизнинг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтмоқда:

  • Самарқанд: ТАТУ нинг Самарқанд филиали (ШоҳруҳМирзокўчаси, 37а-уй)
  • Фарғона: ТАТУ нинг Фарғона филиали (Мустақилликкўчаси, 185а-уй)
  • Қарши: ТАТУ нинг Қарши филиали (Бешкенттрассаси 3 км)
  • Урганч: ТАТУ нинг Урганч филиали (Урганч шаҳри, Ал-хоразмийкўчаси, 110-уй)
  • Нукус: ТАТУ нинг Нукус филиали (Нукус шаҳри, А.Досназаровкўчаси, 74-уй)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг