Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи йўловчи электрсамолёти синовдан ўтказилди

Биринчи йўловчи электрсамолёти синовдан ўтказилди

Скриншот YouTube / Nybotor1

Канадада йўловчи ташишга мўлжалланган илк электрсамолёт синов парвозини бажарди. Harbour Air компаниясида тайёрланган бу самолётга қиммат ёнилғи қуйиш шарт эмас, худди Tesla машиналари каби токдан қувват олади.

«Ушбу йўловчи самолётининг прототипи Канаданинг материк қисмидан Ванкувер оролигача бўлган 74 километр масофани 24 дақиқада учиб ўтди», — дейилади CBC телеканали хабарида.

«Бу лойиҳа бизни жуда тўлқинлантириб юборди, у биз учун ҳам, электр авиацияси келажаги учун ҳам муҳим аҳамият касб этишини қалбан ҳис этяпмиз. Самолётни ривожлантиришда давом этамиз», — деди компания вакили Эрика Ҳолц телеканалга берган интрвьюсида.

Harbour Air электрсамолётлари ҳозирча қисқа масофаларга мўлжалланган. Компания келгусида ана шундай экологик тоза самолётлардан кўплаб ишлаб чиқаришга умид қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг