Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусь юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало Тошкентга келди

Беларусь юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало Тошкентга келди

Беларусь юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало.

Фото: «Muic.uz»

Таниқли IT-экспертнинг беш кунлик ташрифи БМТ Тараққиёт дастурининг «Маъмурий ислоҳотлар ва рақамли трансформация» лойиҳаси кўмагида ташкил этилди. 

Беларуслик мутахассис беш кун давомида мамлакатимиздаги турли давлат идоралари, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» дирекцияси ва резидентлари, шунингдек олий таълим муассасалари раҳбарлари ва талабалар билан учрашади.

Ташрифнинг биринчи кунида Валерий Цепкало Тошкент ахборот технологиялари ва Инҳа университетларига боради. У ерда ОТМ ректорлари билан IT-таълимни ривожлантириш йўллари, ёшларни IT-мутахассисликларга қизиқишини ошириш ҳамда инновацион марказ ва халқаро компаниялар иштирокида лабораториялар ташкил этиш истиқболлари масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, Валерий Цепкало MUIC  дирекцияси билан Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилаш йўллари бўйича фикр алмашади.

Ташрифнинг иккинчи кунида беларуслик эксперт ТАТУнинг Самарқанд филиалига боради ва талабаларга маъруза ўқийди.

19 февраль куни Цепкало Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ва MUIC резидентлари учун «Юқори технологиялар. Шахсий ташаббуслар. Келажакка нигоҳ» мавзуида тақдимот ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг