Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча солиқ инспекцияларининг реквизитлари Ягона порталда жамланди

Барча солиқ инспекцияларининг реквизитлари Ягона порталда жамланди

Фото: «Mitc.uz»

Мамлакатимизда Давлат солиқ қўмитасининг 200 та туман ва шаҳар инспекциялари фаолият кўрсатади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ 10 дан зиёд солиқлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар, мажбурий тўловлар ҳамда ижтимоий фондлар учун бошқа турдаги тўловларни тўлашда мазкур инспекцияларнинг реквизитлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж туғилади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz)да солиқ органларининг ягона ғазна ҳисоб рақамлари реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи интерактив хизмат ишга туширилди.

Мазкур хизмат орқали юртдошларимиз тегишли солиқ органининг Ягона ғазна ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотларни онлайн олишлари мумкин.

Бюджетга тўловлар Молия вазирлигининг ижтимоий банк ҳисоби — ягона ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади. Мазкур ҳисоб рақамлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик ёки жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда тегишли маълумотнома шаклини тўлдириш лозим. Ундаги «Солиқ органи» бўлимида керакли ҳудуддаги солиқ бўлинмаси ҳамда солиқ турини кўрсатиш керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг