Баҳрайнда коронавирусни ўлдирадиган робот ишлаб чиқилди
Баҳрайнда микроорганизмлар, хусусан, коронавирусни йўқ қила оладиган робот ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Робот 12 тилда гаплашади, овозли буйруқларни бажаради, юзни таниш технологиясига эга, тана ҳароратини ўлчай олади.
У вирусларга қисқа тўлқинли ультрабинафша нур билан таъсир ўтказади. Ярим соатда микрорганизмларни 90 фоизгача ўлдира олади. Ультрабинафша нур микроорганизмларнинг мембранасини ёриб кириши натижасида уларда ДНК парчаланиши юз беради.
Робот ишлаётган хонага одамларнинг кириши мумкин эмас, бинафшаранг нур инсон ҳужайралари учун ҳам хавфли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter