Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди

Фото: Xabar.uz

4 та синфдан иборат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

Ҳужжат билан 4 та синфдан иборат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди: 

  • телекоммуникация хизматлари;
  • дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар;
  • ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари;
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар.

Ушбу синфлар 20 та позиция, улар эса ўз навбатида 42 та субпозициядан иборат. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг