Автомобил эҳтиёт қисмлари савдосига оид лойиҳаси учун талаба 100 миллион сўм мукофот олди
Тошкент шаҳридаги Aмити университети талабаси ўзининг лойиҳаси учун 100 миллион сўм миқдоридаги мукофотга сазовор бўлди.
Университетнинг IFP 3-бўлим талабаси 18 ёшли Муҳаммаджон Мамадиев Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танловда «HELPCAR» номли стартап ғояси билан иштирок этиб, 100 миллион сўм пул ютуғини қўлга киритди.
«COVID-19 пандемияси онлайн харид қилиш услубини тамоман ўзгартирди. Ўзим 4 ойдан бери автомобил қисмлари бозорида ишлаяпман. Aммо пандемия даврида биз сотиш ва сотиб олишда баъзи қийинчиликларга дуч келдик. Мен бир нечта мобил иловаларини топдим, аммо улардан фойдаланиш унчалик қулай эмас эди. Шубҳасиз, мен автомобил эҳтиёт қисмлари бозорини таҳлил қилдим ва ўз дастуримни тузишга қарор қилдим. HELPCAR — бу бизнесдан бизнесга ва бизнесдан мижозга йўналтирилган дастур ҳисобланиб, фойдаланувчиларга улгуржи нархларда қулай онлайн харид қилиш тажрибасини ва сифатли қисмларни тақдим этишда ёрдам беради. Бу нафақат Ўзбекистонга, балки Марказий Осиёга ҳам тегишли. Масалан, биз Ўш шаҳридан (Қирғизистон) биринчи буюртмамизни қабул қилдик», — деб таъкидлайди ёш стартапчи.
Шу билан бирга, Муҳаммаджон Мамадиев Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, ҳозирда ўз лойиҳасини ишлаб чиқишни йўлга қўймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter