Асакалик ёшларга даромадли касб ўргатилади
Андижон вилояти Асака туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги Андижон вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Зиёдулла Саматов ва Асака тумани ҳокими Мансурбек Алиханов қатнашди.
Марказга ташриф буюрган меҳмонлар машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналарида яратилган шароитлар билан танишишди. Ёшларни дастурлаш, веб-дизайн, киберспорт сингари йўналишлар бўйича ўқитишга ихтисослашган марказда дастурлаш бўйича ўқув қўлланмалари ҳам ташкил этилган.
Ушбу марказда ёшларни дастурлашга ўргатиш, уларга ушбу йўналишда замонавий билимлар бериш, ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш, шу орқали даромадли бўлишларини таъминлаш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter