АҚШ россиялик хакер учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди
AҚШ Давлат департаменти кибертовламачиликда гумон қилинган россиялик Михаил Матвеевни ҳибсга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.
Тегишли баёнот департамент сайтида эълон қилинди.
Давлат департаментининг таъкидлашича, Матвеев «AҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхоналари ва бутун дунё бўйлаб муҳим инфратузилма объектларига қарши қаратилган тўлов дастурлари» билан боғлиқ ҳолатларга алоқадор.
АҚШ Молия вазирлиги ҳам россияликка нисбатан санкциялар киритган.
Давлат департаменти, шунингдек, Россия «кибержиноятчилар учун хавфсиз бошпана»га айланганини ва тўлов дастури орқали хакерлар AҚШ ва унинг ҳамкорлари ва иттифоқчиларига қарши кибероперациялар ўтказиши мумкин бўлган муҳит яратаётганини айтиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter