Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple рекордини тўққизинчи йилга ҳам олиб ўтди

Apple рекордини тўққизинчи йилга ҳам олиб ўтди

Фото: «Youth Are Awesome»

Apple бренди, тўққизинчи йилдирки, энг қимматлигича қолмоқда, «Interbrand Corp» 2021 йил учун ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда. Бренд ўтган йилдан бери 26 фоизга қимматлашди — $408,25 млрд.

Иккинчи ўринда — Amazon бренди (+24 фоиз, $249,25 млрд.), учинчи — Microsoft (+27 фоиз, $210,2 млрд.), тўртинчи — Google (+19 фоиз, $196,8 млрд.).

Топ-10 рўйхатидаги қолган брендлар ҳам ўз ўрнини йўқотмади:

  1. Samsung (+20 фоиз, $74,635 млрд.)
  2. Coca-Cola (+1 фоиз, $57,488 млрд.)
  3. Toyota (+5 фоиз, $54,107 млрд.)
  4. Mercedes-Benz (+3 фоиз, $50,866 млрд.)
  5. McDonald's (+7 фоиз, $45,885 млрд.)
  6. Disney (+8 фоиз, $44,183 млрд.).

2020 йилга нисбатан энг қимматлаган бренд — Tesla (+184 фоиз, $36,27 млрд.) 26-ўриндан 14-поғонага сакради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг