Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» компанияси «Samsung»ни кўчирмакашликда бошқа айбламайди

«Apple» компанияси «Samsung»ни кўчирмакашликда бошқа айбламайди

Фото: «24gadget.ru»

Етти йилллик сур-сурлардан сўнг, ниҳоят, «Apple» ва «Samsung» компаниялари патент борасида муроса кўчасини танлашди. «Ko.com.ua» ёзишича, судья Люси Кохни компаниялар бу ҳақда хабардор этишган.

Кореялик ишлаб чиқарувчини «iPhone» дизайни ва асосий функцияларини ўзлаштиришда айблов 2011 йилда бошланган эди. Аввалига суд «Apple» фойдасига 1 млрд. АҚШ доллари ундириб бериш қарорини чиқарди. Кейин, қатор апелляциялардан сўнг, иш Олий судга, у ердан қуйи инстанцияларга юборилди. Бу жараёнларда айнан қайси йўналишда патентлар бузилгани-ю, «Samsung» айнан қанча тўлаши кераклиги ойдинлашиб борди.

Якунда «Apple»га 539 млн. долларлик зарар тўланиши тўғрисида қарор чиқди, бироқ июнь ойида «Samsung» яна норозилигини билдирди.

Энди эса компаниялар судсиз келишиб олишадиган кўринади... Ҳар икки томон воқеага изоҳ беришдан бош тортишди.

Шу ўринда «Apple»нинг охирги суд қарори муносабати билан йўллаган баёнотини келтириш ўринли: «Бу жараёнда пул ҳеч қачон асосий масала бўлмаган. «Apple» ўз «iPhone»лари билан смартфонлар инқилобини ясади, «Samsung» эса дизайнимизни бемалол кўчириб олди. Биз учун муҳими, «Apple»даги инсонларнинг оғир меҳнати ва инновацияларини ҳимоя қилиш».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг