Ҳамёнбоп янги «iPhone» тақдим этилади — инсайдер
«Apple» компанияси 2021 йил бошларида ҳамёнбоп янги смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда инсайдер Komiya «Twitter»да хабар қолдирди.
Инсайдерга кўра, 2020 йилнинг сўнгги чораги ҳамда 2021 йилнинг илк чорагида «Apple» расмий дўконларида бешта смартфон тақдим этилади. Булар: iPhone SE, XR, 11 ҳамда iPhone 12 ва 12 Pro янги моделлари. 2021 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб қурилмалар ассортименти ўзгаришга учрайди.
iPhone XR ишлаб чиқаришдан ёки савдодан олиб ташланади — инсайдернинг бунга ишончи комил. Унинг ўрнини iPhone 12s эгаллайди. Блогернинг фикрича, кенг фойдаланувчилар оммасига мўлжалланган бу арзон смартфон XR нинг ўрнини эгаллайди.
Америка компанияси iPhone 12 чиққанидан сўнг қатор моделларини ишлаб чиқаришини тўхтатиши маълум бўлганди. Хусусан, «Apple» iPhone 11 ва 11 Pro Maxларни сотишни тўхтатади. Шунингдек, компания интернет-дўконлари 2018 йилда чиқарилган iPhone XR савдосини тўхтататди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter