Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Android» асосчиси ўз смартфонидан воз кечмоқчи

«Android» асосчиси ўз смартфонидан воз кечмоқчи

Фото: «Wccftech.com»

Бир йил аввал «Android» амалий тизими асосчиси Энди Рубин томонидан асос солинган «Essential» компанияси «Essential Phone» («Essential PH-1») флагман смартфонини тақдим этганди.

Дастлаб смартфонга қизиқиш катта бўлган бўлса-да, аммо қурилма савдоси юришмади. «Bloomberg» хабар беришича, компания ҳозиргача 150 минг дона смартфонини сота олди — глобал бозор кўламига солиштирганда бу жуда паст кўрсаткич.

Кейин «Essential» компаниясини ўнлаб етук муҳандислар, топ-менежерлар тарк этишни бошлади.

Компания ўз фаолият йўналишини ўзгартиришга қарор қилган, смартфонлар бизнесини эса сотиши мумкин. Маълумотларга кўра, харидор ҳам топилган. Тузилажак битим қиймати маълум эмас, шуни эслатиш ўринлики, бир йил аввал «Essential» 1 миллиард долларга баҳоланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг