Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Амударё туманида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Президент ғояси билан илгари сурилган бешта ташаббуснинг учинчиси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда Амударё туманидаги 89 та умумтаълим мактабларининг 85 тасида 106 та компьютер синфлари ташкил этилган бўлиб, жами 1 358 та компьютер техникалари билан таъминланган.

Тумандаги ўрта таълим мактабларида 174 нафар олий маълумотли информатика фани ўқитувчилари томонидан IТ (ахборот технологиялари) йўналишида ўқувчиларга таълим бериб келмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида шу вақтга қадар бешта – Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл ва Элликқаъла туманларида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилганди. Энди улар қаторига Амударё тумани ҳам қўшилди.

Ушбу марказларда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компьютер синфлари, ўқув зали ва киберспорт хоналари ташкил этилган.

Амударё туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказига ҳудудда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган ўқувчилар, шунингдек уюшмаган ёшлар ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

Амударё тумани рақамли технологиялар ўқув марказининг биноси туман ҳокимлиги томонидан жорий таъмирланиб, ҳокимлик ҳисобидан мебель билан жиҳозланди. Вазирлик томонидан марказда ўқув курсларини ташкил этиш учун ўқув хонасига 9 та, киберспорт хонасига 5 та, робототехника хонасига 4 та компьютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига уланди.

Қайд этиш лозимки, Қорақалпоғистон Республикаси буйича «One Million Uzbek Coders» платформасида 1900 дан зиёд ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтди. Шундан Амударё тумани бўйича 132 нафар ёшлар қатнашиб, уларнинг 30 нафари курсни муваффақиятли тугатди ва ўз сертификатларига эга бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг