Амити университети ҳамда Киберспорт ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Тошкентдаги Амити университети ҳамда Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси мамлакатда киберспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, компьютер спорт турлари бўйича миллий ва халқаро чемпионатлар, кубок ўйинлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш устида ишламоқда.
Университет ва ассоциация ўртасидаги Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар олиб бориш кўзда тутилган:
- Ўзбекистонда киберспортни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
- Қўйилган мақсадларга эришиш учун бино, жиҳозлардан ўзаро фойдаланиш;
- Компьютер спорт турлари бўйича тадбирлар ўтказиш (машғулотлар, тажриба алмашиш, турнирлар ва чемпионатлар);
- Лойиҳаларни ўзаро ишлаб чиқиш.
2021 йилга мўлжалланган кўплаб турнир ва тадбирлар режалаштирилган бўлиб, хусусан январ ойида Тошкент олий ўқув юртлари талабалари ўртасида мукофот жамғармаси 100,000,000 сўм бўлган «University Cyber Cup» турнири ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter