Америка стартапи: «Замбарак ўқи орқали Ойга парвоз»
«SpinLaunch» компанияси сунъий йўлдошлар ва ракеталарни центрифуга (марказдан қочирма куч таъсирида қоришмани механик равишда ажратувчи аппарат) ҳамда катапульта (самолёт ёки ракетани учириб юборадиган махсус мослама) ёрдамида космосга учирувчи тизим устида иш олиб бормоқда. Бу орқали стартап ракета тезлаштиргич ва уларга ишлатиладиган ёқилғилардан воз кечишни мақсад қилган, деб хабар берди «NV.ua».
Компания марказдан қочирма куч таъсирида қоришмани қўзғалмас ўқ атрофидан айлантирувчи — керакли юкни космосга юбориш учун етарлича импульс ҳосил қилишга қодир қурилмани яратмоқда. Стартап муҳандислари центрифуга сунъий йўлдошларни соатига 4800 километр тезликда учиришига ишонмоқда.
Шунингдек, мазкур лойиҳа ўз ичига қўшимча ракета двигателларини ҳам олади. Улар ёрдамида қўшимча импульс пайдо бўлади ва сунъий йўлдошлари Ер атмосферасини ёриб ўтиб, космосга чиқади. Таъкидланишича, қўшимга ракеталар билан ҳам «SpinLaunch» тизими анча арзон турдаги сунъий йўлдошларни учира олади.
Аввалроқ, «NASA» ўзининг катапульта тизимини яратиш устида иш олиб борганди, бироқ маълум бўлишича, у ҳозирча иқтисодий жиҳатдан самарадор эмас. Шунга қарамай «SpinLaunch» асосчиси ва ижрочи директори Жонатан Яни таклиф этилаётган усул «NASA»никидан фарқ қилишини айтмоқда.
Мутахассиснинг ҳисоб-китобларига кўра, янги технология битта космик парвозни анъанавий усулга қараганда 500 минг долларга арзонроққа амалга ошириш имконини беради. «Бу SpaceX томонидан 62 миллион доллар эвазига учирилган «Falcon 9»дан анча фарқ қилади. Биз тижорий космик парвозларнинг янги даражасини ўз кўзимиз билан кўрган бўлардик», — дейди Жонатан Яни.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter