АКТ вазирлиги соҳа ҳарбийларини мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тизимда АКТ соҳасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларини вазирликнинг идоравий мукофотлари билан тақдирлади.
Вазирликнинг «Фахрий ёрлиғи» билан Давлат фелдъегерлик хизмати ходими Эрназаров Рустамжон Aброрович ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Ҳарбий кафедраси ўқитувчиси Разоқов Aбдуғафур Саттарович тақдирланган.
Вазирликнинг «Ўз касбининг устаси» белгиси билан Давлат фелдъегерлик хизмати ходими Зарипов Фарҳод Ҳошимович, Давлат фелдъегерлик хизмати катта инспектори Сагатов Олим Фаттахович, Давлат фелдъегерлик хизмати Наманган шаҳар бўлинмаси ходими Жабборов Толиб Тургунович мукофотланишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter